Зеленский АҚШга амалий ташриф билан боради

11:01 11 Декабрь 2023 Дунё
349 0

12 декабр куни Оқ уйда АҚШ ва Украина президентларининг учрашуви бўлиб ўтади. Оқ уйдан маълум қилинишича, Жо Байден таклифига кўра бўладиган учрашув Украина халқининг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини ифодалайди.

"Айни дамда Владимир Зеленский Аргентинада бўлиб, президент Хавер Милейнинг инаугурациясида иштирок этди. Қўшма Штатларда Зеленский бошқа масалалар қаторида Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, хусусан, қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилади", дея хабар берди Украина президенти идораси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?