Зеленский Рустем Умеровни Украина мудофаа вазири лавозимидан озод этди
Фото: AP
Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган Рустем Умеров мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда «РБК-Украина» нашри хабар берди.
«Умеров Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби этиб тайинланди», — дейилади нашр хабарида.
Таъкидланишича, унинг ўрнига мамлакат қуролли кучлари раҳбарлигига асли касби инженер-иқтисодчи бўлган Денис Анатольевич Шмыгаль тайинланган.
Бунгача Рада депутати Ярослав Железняк АҚШ Умеровнинг Украина етакчиси Владимир Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермакка содиқлиги туфайли АҚШдаги элчи лавозимига номзодини маъқулламаганини маълум қилганди. Бунга унинг АҚШ фуқаролигига эгалиги ҳам сабаб бўлган.
Рустем Энверович Умеров 1982 йил 19 апрелда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. Асли тадбиркор бўлган Рустем Умаров 2022-2023 йилларда Украина давлат мулки жамғармаси раиси, 2023 йилнинг 6 сентябридан 2025 йилнинг 17 июлигача эса Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг