Зеленский: Ғарб мамлакатлари Россия дронларига қисмлар етказиб бермоқда
Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларини қаттиқ танқид қилиб, улар ишлаб чиқараётган таркибий қисмлар Россия дронларида ишлатилаётганини маълум қилди.
Зеленскийнинг айтишича, 5 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган кенг кўламли ҳужум пайтида Россия Украина шаҳарларига 100 мингдан ортиқ хорижий қисмлардан тузилган 549 турдаги қуроллар билан зарба берган.
Украина раҳбари айрим давлатларни, жумладан АҚШ, Германия, Швейцария ва Буюк Британияни, санкцияларга қарамай, Россияга таркибий қисмлар етказиб беришни тўхтатмаганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, дронлардаги микроконтроллерлар Швейцарияда, парвозни бошқариш блоклари эса Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, Зеленский Россия Украина инфратузилмасини йўқ қилишда давом этаётгани ва қишдан олдин энергетика иншоотларини қасддан вайрон қилаётганини таъкидлади.
«Афсуски, дунёда бу воқеаларга муносиб, қатъий ва кучли муносабат йўқ. Шу боис Путин шундай йўл тутяпти — у Ғарбнинг сукунати ва қатъий ҳаракатлар йўқлигига куляпти», — деди Украина президенти.
Украина расмийларига кўра, 6 октябрга ўтар кечаси Россия мамлакат бўйлаб 500 га яқин дрон ва 50 дан ортиқ ракета учирган. Ҳужумлар натижасида камида 5 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар яраланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг