Зеленский, Эрдўғон ва Гутерриш ўртасидаги Львовдаги музокаралар қандай кечди
Фото: Anadolu Agency
Львовда Украина президенти Владимир Зеленский, Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Украина раҳбари яна бир бор Россия билан қўшинлар тўлиқ олиб чиқиб кетилгандан кейингина музокаралар олиб бориш мумкинлигини таъкидлади.
Уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келган Ражаб Тоййиб Эрдўған, Россия билан дипломатик жараённи қайта бошлашга чақирди. Шу билан бирга, у Запорожье атом электр станцияси атрофида давом этаётган ҳарбий ҳаракатлардан хавотир билдирди.
«Биз бошқа Чернобилни бошдан кечиришни истамаймиз», — дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Антониу Гутерриш жаҳон озиқ-овқат бозорининг барқарорлашуви ҳақида гапирди, бироқ, унинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамияти «алданмасликлари керак». Шунингдек, у Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Запорожье АЭС атрофидаги ҳудудни демилитаризация қилишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг