Зеленский барча вилоят ҳарбий комиссарларини ишдан бўшатди

18:37 17 Август 2023 Дунё
1319 0

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли Кучларини чақириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий ҳудудий марказларнинг барча раҳбарларини ишдан бўшатишни назарда тутувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президентининг расмий сайти хабар берди.

Фармон матнида ушбу ҳужжат Миллий хавфсизлик кенгаши ва Украинанинг 2023 йил 11 августдаги қарорига асосланганлиги таъкидланган.

Гап шундаки, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Зеленскийга Украина Қуролли Кучларини ёллаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий марказлар раҳбарларининг ваколат муддати тўғрисида қарор қабул қилиб, уларнинг ротация амалиётига чек қўйишни тавсия қилган.

Бунгача Зеленский махсус олий маълумотга эга бўлмаган, аммо олти ой хизмат қилган ҳарбий хизматчилар ҳарбий ҳолат даврида офицер унвонларини олишлари мумкин бўлган қонунни имзолаганди.

Аниқлик киритилишича, эндиликда офицерларни бирламчи ҳарбий унвон билан шартнома бўйича офицерлар таркибига қабул қилиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?