Зеленский 18 июнни Киевда мотам куни деб эълон қилди

15:58 18 Июнь 2025 Дунё
335 0

17 июнга ўтар кечаси Украинада хавфли ва жуда катта ҳажмдаги ҳаво ҳужумлари амалга оширилди. Қатор вилоятларда ҳаво сигнализацияси ишга туширилди. Киев, Одесса, Чернигов, Николаев, Харьков, Суми ва Днепропетровскда портлашлар юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Украина ҳаво кучлари маълумотича, жами 440 та дрондан 239 таси уриб туширилган. Қолган 163 та учувчисиз қурилма радарлардан ғойиб бўлган ва ўз мақсадларига ета олмаган. Шу билан бирга, мамлакат ҳудудига 30 дан ортиқ турли турдаги ракета – аэробаллистик, қанотли, авиация ва радиолокацияга қарши ракеталар учирилган. Улардан 26 таси Украина томонидан уриб туширилган ёки бостирилган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати ушбу ҳужумлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко эса пойтахтга қилинган зарбаларда 120 нафарга яқин инсон ҳалок бўлганини билдирган. Кучли портлашлар ва зарбалардан кейин Киевда кенг кўламли вайронагарчилик ва ёнғинлар кузатилди. Президент Владимир Зеленский бу ҳужумни “Киевга қарши энг даҳшатли зарбалардан бири” деб баҳолади ва 18 июнни пойтахтда мотам куни, деб эълон қилди.

Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Киперга кўра, шаҳарда бир киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳат олган. Шаҳар марказида бир нечта бинолар вайрон бўлган. Чернигов вилоятида бир киши жароҳатланган, бир қанча бинолар шикастланган. Харьковда икки киши жароҳат олиб, 11 та иншоот зарарланган. Днепропетровскда қурбонлар йўқ, бироқ ўндан зиёд бино, газ қувури ва электр узатиш линиялари шикастланган. Николаевда қурбонлар кузатилмаган, аммо ёнган чиққан.

Суми вилояти ҳукумати эса 35 та аҳоли пунктида ўқ отиш, авиазарбалар ва дрон ҳужумлари қайд этилганини, бир киши ҳалок бўлгани, яна икки киши жароҳат олганини билдирган. 50 дан зиёд бино шикастланган.

Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳудудида Украина томонидан учирилган 147 та дрон уриб туширилганини эълон қилди. Уларнинг маълумотига кўра, қатор вилоятлар осмонидаги Украина дронлари нейтраллаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?