Зарбдорда катта кураш байрами бўлиб ўтади
Фото: "Оламспорт"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 13-14 май кунлари Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида «Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур» шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича хотира турнири бўлиб ўтади.
Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси. Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур турнирда кураш спорт тури бўйича эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг.да куч синашса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73,-81,-90, -100, +100 кг.да беллашишади. Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг. вазн тоифаларида гиламга чиқишади. Шунингдек, ҳар иккала йўналишда эркаклар мутлақ вазнда ҳам ғолиблик учун кураш тушишади.
Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5.000.000 сўмдан, иккинчи ўринни соҳиблари 3.000.000 сўмдан, иккита учинчи ўринни қўлга киритган атлетлар 1.500.000 сўмдан пул мукофотига эга бўлади. Ҳар икки йўналишда мутлақ вазнда ғолиб бўлган спортчиларга автомобиль билан тақдирланади. Мутлақ вазнда иккинчи ўринни қўлга киритганлар 30.000.000, учинчи ўринни банд этганлар 10.000.000 сўмдан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг