«Зарбдор тажрибаси» асосида инфратузилма яратилмоқда

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида ташкил этилаётган саноат зоналарини «Зарбдор тажрибаси» асосида лойиҳалаштириш, барча зарур инфратузилмани яратишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, Булунғур туманининг Ғубдин маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 5 гектар майдонда 20 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари учун ташкил этилаётган саноат зонаси «Зарбдор тажрибаси» асосида лойиҳалаштирилди. Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида дастлаб равон йўллар қурилишига аҳамият қаратилмоқда.
— Саноат зонасига олиб борадиган йўлнинг 530 метр қисмига «Сам Шоҳинур қурилиш» МЧЖ томонидан асфальт ётқизилди, — дейди «Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» Давлат муассасаси бошлиғи ўринбосари Акбар Мирзаев. — Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 336 миллион сўм бўлиб, йўл қопламасининг эни 7 метр, асфальт-бетон қопламасининг қалинлиги 7 сантиметр, асосининг қалинлиги эса 12 сантиметрни ташкил этади.
Тойлоқ туманининг «Қўшчинор» МФЙ ҳудудидаги 3 гектар майдонда барпо этилаётган саноат зонасида ҳам электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, канализация ва бошқа коммуникация тармоқлари қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда «Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» Давлат муассасаси буюртмаси асосида 475 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, «Тех нур кафолат» МЧЖ йўлсозлари томонидан 425 метр узунликдаги йўлга асфальт қопламаси ётқизилди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизими бўлган «Зарбдор тажрибаси» асосидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг