Зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш бўйича қилинаётган илмий ишлар бўйича маълумот берилди

21:06 27 Октябр 2022 Жамият
1991 0

Фото: Халқ сўзи

Кўсак қурти ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик ўсимликларининг энг асосий зараркунандаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда кўсак қуртига қарши курашиш учун асосан кимёвий препаратлардан фойдаланилмоқда. Бироқ, зараркунанда ҳашаротлар миқдорини чекловчи табиий омиллар мавжуд бўлиб, уларга касаллик чақирувчи микроорганизмлар киради. Улар орасида вируслар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, танлаб (махсус) таъсир қилиш хусусиятига эга, яъни фақат ўз хўжайинини (ҳашаротни) нобуд қилади. Тадқиқот натижаларига кўра, энтомопатоген вирус ғўзадаги кўсак қуртига қарши курашда экологик тоза ва истиқболли биопрепарат яратишда асос бўлди.

“Havir” биологик препарати билан катта дала тажрибалари Ўзбекистон Республикасининг Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари фермер хўжаликларида ўтказилди ҳамда юқори биологик самарадорлиги қайд этилди.

Яна бир янги ва зараркунандаларга қарши курашишда муҳим препарат ЎзР ФА Миробиология институтида ишлаб чиқарилди. Унинг номи — ЭКОБАК.

Бу препарат ғўза тунлами (кўсак қурти), Оқ қанот, шира, тенгсиз ипак қурти, ўргимчак кана, 1-2 ёшдаги Колорадо қўнғизи личинкалари, карам тунлами, олча шилимшиқ арракаши, олхўри сохта қалқондори, олхўри шираси, тенгсиз ипак қурти, барг ўровчиси каби зараркунандалар учун ишлаб чиқилган ва бугунги кун учун жуда зарур бўлган зараркунандаларга қарши курашиш воситасидир.

Ғўза қурти (Helicavepa armigera) кенг тарқалган ва ўта хавфли зараркунанда бўлиб, асосан ғўза балки тамаки, соя, ерёнғоқ каби ўсимликларга зарар етказади. Шундай улкан масалалардан бирини бартараф этиш учун Биоорганик кимё институтида ҳам кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шулардан бири ғўза ва қишки чувалчанглар учун феромон тузоқлари тўпламлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Йиллик ишлаб чиқариш режасига мувофиқ бир миллион донадан ортиқ феромон тузоқ тўпламидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?