Замонавий гандбол зали фойдаланишга топширилди

15:34 13 Март 2022 Спорт
1881 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежи ҳудудида замонавий шароитларга эга янги гандбол зали фойдаланишга топширилди.​

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

«Ипотекабанк» ҳомийлиги асосида барпо этилган ушбу мажмуанинг қурилиши учун 11 миллиард сўм сарфланган бўлиб, унинг умумий майдони 1 100 квадрат метрни ташкил этади.

Мажмуанинг очилиш маросимига Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Ўзбекистон гандбол федерацияси вакиллари, спортчи ёшлар, мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлди.​

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

Маросим аввалида спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда 20 йил ушбу даргоҳга раҳбарлик қилган спорт фахрийси Э.Гиязов сўзга чиқиб ушбу мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан Ўзбекистон гандболи тарихида янги давр бошланганини эътироф этди.
Тадбир давомида таниқли санъаткорлар ўз чиқишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Шундан сўнг ёш гандболчиларимиз янги, замонавий майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Ўртоқлик мақомида ўтган очилиш ўйинида Республика Олимпия захиралари коллежи ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ўзаро баҳс олиб боришди.​

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ — «Халқ сўзи»

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер