Замонамизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес 37 ёшида терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Қайд этиш керакки, Луис терма жамоа либосидаги 142 та ўйинда 69 та гол урган. Шу тариқа Уругвайнинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари бўлган Суарес жума куни Парагвайга қарши сўнгги халқаро ўйинини ўтказади.
Учрашув Монтевидеодаги «Сентенарио» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув замонамизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирининг хайрлашув маросими бўлиши мумкин.
«Буни айтиш оғриқли, лекин жума куни менинг мамлакатим терма жамоаси билан сўнгги ўйиним бўлади», деган у. Суарес 2007 йилдан бери Уругвай терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлиб келаётган эди.
Ўзининг халқаро фаолияти давомида Суарес тўртта Жаҳон чемпионати ва бешта Америка кубоги турнирларида қатнашди. 2011 йилда терма жамоаси билан «Copa America»да ғалаба қозонди.
Суарес ҳозирда «Интер Маями»да фаолият олиб бормоқда. Футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаши жамоага ёрдам беришига ишонишини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг