Юсуф бин Солиҳ ал-Қаҳра ал-Утайбийни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришга қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, юртимиз иқтисодиётига инвестицияларни фаол жалб этиш, кўплаб муҳим йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, халқларимиз орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Қаҳра ал-Утайбий «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг