Юртимизда кўплаб танқидларга учраган «Анора» фильми 5 та йўналишда Оскар мукофотини қўлга киритди

2 март куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 97-Оскар мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида «NBC News» нашри маълумот берди.
Унга кўра, режиссёр Шон Бейкернинг «Анора» филми 5 та номинация бўйича Оскар мукофотига лойиқ кўрилган.
Фильм режиссёри Шон Бейкер «Энг яхши оригинал сценарий» ҳамда «Энг яхши режиссёр» номинацияларида мукофотни қўлга киритган бўлса, фильмда бош ролни ижро этган актриса Майки Медисон «Энг яхши аёл роли» номинациясида ғолиб деб топилди.
Шунингдек, «Анора» йилнинг энг яхши филми деб топилиш билан бир қаторда, «Энг яхши монтаж» номинациясида ҳам бош совринга эга чиққан.
Кўплаб кино ихлосмандлари томонидан юқори баҳоланган «Конклав» ҳамда «Субстансия» филмлари кутилганидек натижага эришмади. Ҳар иккала фильм турли номинацияларда биттадан Оскарни қўлга киритишган.
«Бруталист» фильмидаги роли учун Эдриан Броуди «Энг яхши актёр» номинациясида Оскарга лойиқ кўрилган бўлса, «Оқим» фильми «Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм» дея эътироф этилди.
Бундан ташқари, «Оркестрдаги ягона қиз» фильми «Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм», «Бошқа ер йўқ» фильми «Энг яхши ҳужжатли фильм», «Мен робот эмасман» фильми «Энг яхши қисқа метражли фильм» ҳамда «Мен ҳали шу ердаман» фильми «Энг яхши хорижий фильм» номинацияларида Оскар мукофотига лойиқ кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг