Юрист, маклер ва ГТБ ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

11:46 08 Декабрь 2025 Жамият
318 0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер муносабатларига оид ноқонуний ҳолатларнинг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, Оҳангарон тумандаги унитар корхона юристи, муқаддам судланган шахс харидорга Нурафшон шаҳрида паррандачилик билан шуғулланувчи хусусий корхонага ажратилган 90 сотих бўш ер майдонини 250 минг долларга сотишини айтади.

Шу билан бирга, кадастр идораларидаги танишлари орқали мазкур ушбу ер майдонида коттежлар қурилишига рухсат олиб беришини ҳам ваъда қилиб, ўз «хизмати» учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у аванс сифатида 40 минг доллар олган вақтида ушланган.

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, туман газ таъминоти бўлими ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманидаги давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини харидорга 500 млн. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Бошқа бир ҳолатда эса муқаддам судланган, ҳозирда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс Бухоро шаҳрида яшовчи фуқародан унинг фойдаланувида бўлган умумий майдони 1 250 квадрат метр кўчмас мулк объекти тоифасини ўзгартириб, тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига, 14 минг доллар талаб қилади.

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга тушади.

Қайд этилишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур жиноят ишларига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам суриштирув жараёнлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер