“Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди
иллюстратив фото
Адвокатура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида “Юридик ёрдам” ахборот тизими (http://e-advokat.uz ) ишга туширилди. Мазкур ахборот тизими қандай қулайликларга эга?
Ахборот тизими орқали адвокатлик мақомини олишда талабгорлар малака имтиҳонини топшириш учун электрон тартибда мурожаат қилиш ва малака имтиҳони жараёнларини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Тизим орқали республикада фаолият юритаётган адвокатлар реестри, уларнинг шахсий электрон кабинети яратилиб, адвокатлар томонидан электрон адвокат ордерини расмийлаштириш, давлат органлари ва ташкилотларига адвокатлик сўровларини жўнатиш ва аризалар берилиши мумкин.
Бундан ташқари, фуқаролар томонидан ахборот тизими орқали адвокатлар тўғрисида, уларнинг мақоми ҳақидаги маълумотларни олиниши;
- адвокат рейтингини аниқлаши, адвокатнинг фаолиятини баҳолаши ва адвокат ҳақида ўз фикрларини изоҳ тариқасида ёзиб қолдириши;
- адвокатура соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар, статистик маълумотлар билан танишиши мумкин.
Ушбу тизимнинг ишга тушурилиши адвокатурага киришда ортиқча қоғозликни бартараф этади, адвокатлар фаолиятини енгиллаштиради, фуқароларга ҳам адвокатни осон топишга ва улар фаолиятини баҳолашга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг