Юнусобод туманида фуқаро хонадонига илон кириб қолди
Тошкентда ФВБ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб қолган илонни зарарсизлантиришди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, 9 май куни Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали, Юнусобод тумани «Ҳолис» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган уйларнинг бири ичига илон кириб қолгани тўғрисида фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Шунга кўра, ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган ва илонни махсус идишга солиб, табиатга қўйиб юборишган.
Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолатлар 29 апрель ва 28 апрель кунлари Чилонзор туманида ҳам кузатилган эди. Уларнинг бирида уйга кириб қолган илоннинг узунлиги 1 метр бўлган.
Таъкидлаш жоиз, кунлар исиб, ҳарорат кўтарилиши билан илонлар фаоллашади ва улар совуқ қонли бўлганлари сабабли тана ҳароратларини ташқи муҳит орқали назорат қилишади. Шу кўра, кўпинча илонлари ўзлари учун иссиқда салқин ва нам жойлардан қўним излашади. Бунга ҳовли, супа, омбор, ертўла ёки хонадон ичи айни мос тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг