Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади

“Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (44-сон, 22.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.
Бу даврда:
— электрон йўл варақалари Транспорт вазирлигининг “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимининг “Электрон йўл варақа” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва юритилади;
— электрон йўл варақалари автомобилда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил расмийлаштирилади;
— йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтилади;
— электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;
— мазкур тизим платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;
— тизимдан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.
Автомобилда юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун электрон йўл варақалари тизими платформаси жорий этилиши назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг