Ёзёвонда Маънавият ва маърифат маскани очилди
Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида Ёзёвон туманида Маънавият ва маърифат маркази фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, туман ҳокимлиги масъуллари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Марказий Фарғона чўлида жойлашган туманда кейинги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар бўй кўрсатмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида эса бунёдкорлик ишлари қизғин. Ёзёвонда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳам эътиборда.
Кейинги икки йилда Фарғона вилояти шаҳар-туманларида барча замонавий шароитлар ва қулайликларга эга 12 та Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг