“You Tube” овозли “комментария”лар функциясини синовдан ўтказмоқда

Бу ҳақида расман э‘лон қилинмаган ва ҳозирча функция фақат чекланган фойдаланувчилар учун мавжуд.
“You Tube”да овозли изоҳлар “ThioJoe” номли блогер видеоси остида пайдо бўлди. Бу ҳақда “vc.ru” нашри хабар берди.
Веб-версияда фақат транскрипция кўрсатилади, овозли изоҳларни фақат мобил иловада тинглаш мумкин. Аудиоёзувни тезлаштириш, секинлаштириш ёки такрорлаш мумкин эмас
Ҳозирда қанча блогерга функциядан фойдаланиш имконияти берилгани, обуначилар овозли жавоб қолдиришлари мумкинми ёки фақат муаллифлар учун имконият бўладими номаълум.
“Google” бундай функцияни ҳали расман эълон қилмаган. Эҳтимол, ҳозирча уни фақат айрим блогерлар синовдан ўтказишаётган бўлишлари мумкин.
Аввалроқ “You Tube” видеоларни автоматик дубляж қилиш функциясини қўшгани ҳақида ма‘лум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг