Ёшлик маҳалласида спорт майдони фойдаланишга топширилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Маълумки, жорий йилнинг май ойида Спорт вазирлиги томонидан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича «Ташаббус.спорт.уз» сайти орқали танлов ўтказилган эди.

Танловда Ёзёвон туманининг «Ёшлик» МФЙ томонидан ҳам спорт майдончаси қуриш лойиҳаси жойланганди. Якуний овоз бериш натижасига кўра, ушбу маҳалла лойиҳаси ғолиб топилди.
Натижада ўтган қисқа вақт ичида «Ёшлик» МФЙда 300 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига «street workout» майдончаси қуриб битказилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

— Ёзёвон спортсеварлар юрти, бевосита ўзимнинг фарзандим ҳам мунтазам равишда халқаро мусоҳабаларда қатнашиб, мураббийлик соҳасида ҳам қувонарли натижаларга эришди, — дейди Бўрибой Омонзода.—Маҳаллаларда бу каби шароитлар яратилиши янги-янги чемпионларни кашф этишда замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг