Ёшларни маънавий таҳдидлардан асрайлик
Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий ҳамда профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиги С. Боймуродов, ички ишлар органлари ходимлари, университет масъуллари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда ёшларда соғлом дунёқарашни шакллантириш, ёт ғоялардан асраш, инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлигини таъминлаш масалалари юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Жамият тараққиётида инсон омили ва унинг қадриятларини юксалтириш, ёшларни турли ёт ғоялар, зарарли ахборот оқимлари ва маънавий таҳдидлардан асраш ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир давомида талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Санжар Шомуродов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг