Ёшларни бирлаштирган фестиваль
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик учун” шиори остида “Ёшлар фестивали” ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги масъуллари, Янгиҳаёт тумани жойлашган ўнга яқин умумтаълим мактаблари ўқувчилари, олий таълим муассасалари ўқитувчи ҳамда талабалари, ФВВ Академияси ҳарбий хизматчилари ва курсантлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
— Фестивални ўтказишдан мақсад — ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий билимини ошириш, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашдан иборатдир, — дейди ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор Фарҳоджон Хўжаев.
Фестиваль давомида ёшларга ёнғин ҳамда қутқарув хизматида фойдаланиладиган махсус техникалар намойиши, хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар, камондан ўқ отиш маҳорат дарслари ўтказилди.
Шунингдек, спортнинг мини футбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка турлари ҳамда қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш каби мусобақалар ташкил этилдики, буларнинг барчаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Якунда натижаларга кўра, ғолиб бўлган ва фаол қатнашган бир гуруҳ ёшлар ташкилотчилар томонидан медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Манзура МАТРАСУЛОВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети 2-босқич талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг