Ёшларга хорижий тил имтиҳон харажатлари учун 80 миллиард сўмдан кўпроқ компенсация тўланди

14:25 17 Март 2025 Иқтисодиёт
224 0

Ўзбекистонда халқаро тил сертификатларидан юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаш давом этмоқда. Шу кунгача 42 минг 779 нафар ёшларга жами 80 миллиард 42 миллион сўм маблағ ажратилиб, уларнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев хабар берди.

Қайд этиш керакки, мамлакатда хорижий тилларни ўрганиш бўйича кўрсаткичлар йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилда IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилга нисбатан 5 баравар кўпайган. 7–8 балл (C1 даража) олганлар сони 7,4 баравар, энг юқори натижа – 8,5–9 балл (C2 даража)ни қўлга киритганлар эса 23,7 бараварга ошган.

Шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш бўйича ёшлар учун яна бир янги имконият яратилди. Президент қарорига мувофиқ, немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон харажатларини қоплаш учун талаб қилинган минимал даража бир поғонага пасайтирилди. Эндиликда ушбу тиллар бўйича B2 ва унга тенглаштирилган даражадаги натижа олган ёшларнинг имтиҳон тўловлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Айни пайтда, 18 та халқаро имтиҳон тизимида юқори натижа қайд этган ёшлар имтиҳон харажатларини «Хазна» иловаси орқали қайтариб олиш имкониятига эга. Бу эса ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер