Ёшларда янги ғоя асосида ҳуқуқий иммунитет шакллантирилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан келишган ҳолда ҳар бир шаҳар-туманда биттадан ҳуқуқ синфи ташкил этилиб, машғулотлар чуқурлаштирилган тарзда ўтказилиши таъминланмоқда. Бундан кўзланган мақсад юридик кадрлар тайёрлашда «мактаб — лицей — техникум — университет» тизимини жорий қилишга қаратилган.

Ҳуқуқ синфлари Адлия вазирлигининг жорий йил 6 июнь кунги "Умумий ўрта таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткор, ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи асосида ташкил этилди.
— Шу мақсадда ҳар бир шаҳар ва туманда оталиққа олинган мактабларда ҳуқуқ синфлари замон талабига мос равишда жиҳозланди,—дейди Фарғона вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи Маҳбуба Тошматова. — Бу синфда ҳар ойда камида бир маротаба амалиётчи ҳуқуқшунослар — профилактика инспектори, судья, прокурор, адвокат, адлия ходими томонидан ҳуқуқий мавзуларда дарсдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиб борилмоқда.

Ўз навбатида, тарғибот гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда ёшларда ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишнинг амалий кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган «Street Law» лойиҳаси оммалаштириляпти. Ўқувчилар тарихий ва маданий объектлар, давлат органлари, ҳарбий қисм, жазони ижро этиш ҳамда олий таълим муассасаларига олиб борилаётир.
Шунингдек, вилоятдаги барча мактабларда ҳуқуқшунослик фанидан дарс берувчи ўқитувчиларга адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқ соҳаси ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан доимий равишда семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг