Ёшлар ташаббуслари – Сенат эътиборида

10:49 04 Март 2026 Сиёсат
349 0

Олий Мажлис Сенатида Тошкент шаҳридаги бир қатор хорижий ва давлат олий таълим муассасалари талабалари ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Буюк Британиядаги фаол ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ёшлар Сенат ва Ёшлар парламенти фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёни, шунингдек, сенаторларнинг иш тартиби билан яқиндан танишдилар.

Мулоқотда сенатор Малика Кадирхонова сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган парламент ислоҳотлари, қонун ижодкорлиги жараёнида ёшларнинг иштирокини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ёшлар билан очиқ мулоқотнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди.

Тадбир давомида Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова Президентнинг ёшлар билан яқинда ўтказган учрашувида илгари сурилган ташаббуслар, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот тақдим этди.

Учрашув якунида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?