Ёшлар парламенти ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамкорлигида ўқув семинари ўтказилди

16:55 12 Август 2025 Сиёсат
249 0

12 август – Халқаро Ёшлар куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан “Ёшларнинг демографик жараёнлардаги роли ва имкониятлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.Тадбирда Ёшлар парламентининг 40 нафар аъзоси иштирок этди.

Ўқув семинарини Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова кириш сўзи билан очиб бериб, ёшларнинг демографик барқарорлик жараёнида фаол иштироки бўйича ўз фикрларини билдирди.

Ўз навбатида, UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Матлуба Умурзакова ёшларга оид сиёсат ва демографик барқарорликка оид давлат дастурлари ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашнинг долзарб йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Семинар доирасида демографик барқарорлик, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни, шунингдек, ёшлар сиёсатининг барқарор ривожланишга таъсирига оид асосий масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбирда демографик дивиденддан самарали фойдаланиш ҳамда демографик барқарорлик стратегияси масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер