Ёшлар ўртасида «Яшил чироқ» мусобақалари қайта тикланади

17:16 09 Июль 2025 Жамият
185 0

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани таъкидланди. Хусусан, йил бошидан бери стажи кам ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги 15 фоизга, оғир авариялар 30 фоизга қисқаргани қайд этилди.

Аммо пиёдалар, айниқса ёшларнинг маданияти ва йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги билимларини ошириш – долзарб масала эканига тўхталиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Масъул вазирликларга янги ўқув йилигача мактаб ва боғчаларда ҳаракат хавфсизлиги бўйича дастурларни тубдан янгилаш топширилди.

Мактаб ўқувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида «Яшил чироқ» мусобақалари қайта тикланиб, республика ғолибларига Президент совғаси берилади.

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича содда видео ва анимацион контентлар яратилади. Маҳаллада, турли тадбирларда йўл қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари йўлга қўйилади.

Йиғилишда ҳудудлар, соҳа учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?