Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади

14:02 21 Январь 2021 Иқтисодиёт
3292 0

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг муҳокамага қўйилган Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга оид қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомда:

39-бандда қўйидагича ўзгартириш қўшилиши таклиф этилмоқда:

«391. Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан ташкил топади;

Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига узоқ муддат хизмати учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):

1 йилдан 3 йилгача — 0,5;

3 йилдан 5 йилгача — 0,8;

5 йилдан 10 йилгача — 1,0;

10 йилдан 15 йилгача — 1,2;

15 йилдан ортиқ — 1,5»;

40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«40. Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг узоқ муддат хизмати учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи, Агентлик томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?