Ёшлар - гиёҳвандликка қарши

Фото: Халқ сўзи
Термиз шаҳрида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, туризм ва спорт, ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида «Биз - ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида юриш марафони ўтказилди. Унда 4 мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва ёшлар вакиллари иштирок этди.
- Бугунги кунда гиёҳвандлик умумбашарий муаммога айланди, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ж. Чориев. - Инсониятга жуда катта хавф туғдираётган бу иллатга қарши курашиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасидаги халқаро конвенцияларнинг тўлақонли иштирокчиси сифатида муҳим чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Бугунги тадбир орқали биз аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни мақсад қилдик. Юриш марафонида ёшларимиз фаол иштирок этганини қайд этиш жоиз.
Илҳом РАҲМАТОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг