Ёш дзюдочиларимиз «Alibayli Cup» турнирида биринчи
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнир ўз якунига етди.
Ўзбекистон дзюдо федерациясидан хабар беришларича, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Alibayli Cup” турнирида мезбонлардан ташқари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Грузия сингари ўнга яқин давлатдан ёш дзюдочилар иштирок этди.
Озарбайжон Ёшлар ва спорт вазирлиги ва мамлакат дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги “Дипломат” дзюдо клуби тарбияланувчилари ҳам муваффақиятли қатнашиб, клублар ўртасида медаллар жамғариш бўйича (4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза) умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг