Ёш бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида замонавий бешкураш бўйича 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати поёнига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари катта тажриба тўплашди.
Мусобақада Самира Абзалова ҳамда Дониёр Раҳимовнинг микст дастуридаги иштирокига алоҳида тўхталиш мумкин. Қолган жуфтликларга қараганда анча ёш ҳисобланган ушбу тандем якунда 12-натижани қайд етди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мисрнинг Искандария шаҳрида ўсмирлар ўртасида кечган дунё биринчилигида Абзалова саралашдаги тўртинчи натижаси билан финалчилар қаторидан жой олган эди. Мазкур жаҳон чемпионати ёш атлетларимиз учун дебют бўлди. Унда орттирилган катта тажриба олдинда кутиб турган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва бошқа йирик мусобақаларда асқотади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг