Ёқиб юборилган майдонлар ҳажми 5350 гектарга етди — «Ўзбеккосмос»
Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Айни вақтда бошоқли дон экинларидан бўшаган далаларда сомон поялари ва бошқа органик қолдиқларни ноқонуний тарзда ёқиб юбориш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар кузатилмоқда, деб хабар берди «Ўзбеккосмос» агентлиги.
Қайд этилишича, агентликнинг Давлат космик мониторинги дастури доирасида олиб борилган кузатишлари натижасида июнь ойининг бугунги кунига қадар Республиканинг 10 та вилоятида 639 та мана шундай салбий ҳолат бўйича 5350 гектар майдон ноқонуний тарзда ёқиб юборилгани аниқланган.
Мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Бош прокуратура, Экология вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.
Космик таҳлиллар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда:
- Тошкент вилоятида 27 та ҳолат 413,5 гектар;
- Сирдарё вилоятида 32 та ҳолат 341,9 гектар;
- Жиззах вилоятида 7 та ҳолат 74,9 гектар;
- Бухоро вилоятида 16 та ҳолат 96,3 гектар;
- Андижон вилоятида 248 та ҳолат 2345,7 гектар;
- Фарғона вилоятида 13 та ҳолат 66,2 гектар;
- Наманган вилоятида 3 та ҳолат 36,7 гектар;
- Сурхондарё вилоятида 253 та ҳолат 1823 гектар;
- Хоразм вилоятида 31 та ҳолат 99,5 гектар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 та ҳолат 52 гектар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг