Ёпиқ гуруҳ суҳбати: Яманга ҳужум бўйича янги тафсилотлар ошкор этилди

«The Atlantic» нашри АҚШнинг Яманга қилган зарбалари муҳокама қилинган «Signal» иловасидаги махфий суҳбат ёзишмаларини эълон қилди. Нашрда келтирилган скриншотларда суҳбат иштирокчиларининг рўйхати, ҳужумнинг аниқ муддатлари, ишлатилган қурол турлари ҳамда ҳаво зарбаларига оид батафсил маълумотлар акс этган.
Аввалроқ, Оқ уй ушбу суҳбатда ҳеч қандай махфий маълумот йўқлигини маълум қилган эди. Бироқ эълон қилинган скриншотлар ҳужумдан икки соат олдин у ерда қандай самолётлар парвоз қилиши, қачон ракеталар учирилиши ҳақида аниқ маълумот берилганини кўрсатмоқда. Хусусан, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет суҳбат давомида F-18 қирувчи самолётлари ва MQ-9 зарба дронларининг учиш вақтини, шунингдек, денгизда жойлашган «Томагавк» қанотли ракеталарини учириш режасини эълон қилган. Бироз вақт ўтгач, Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолтц ҳужум натижалари ҳақида хабар берган.
Ўз навбатида, АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс «The Atlantic» нашрининг бош директори Жеффри Голдберг суҳбатдаги маълумотлар аҳамиятини сунъий равишда ошириб юборганини таъкидлади.
«Суҳбатда ким иштирок этаётганини аниқламаслик катта эҳтиётсизлик. Буни «Signal»да муҳокама қилиш эса мутлақо бепарволик. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи сифатида сиз бундай қилмас эдингиз», — деган Politico нашри суҳбатдошларидан бири.
Ҳукуматга яқин яна бир манбанинг таъкидлашича, Оқ уйдаги баъзи амалдорлар Майк Уолтцни масхара қилган. Шунингдек, мазкур воқеа Трамп маъмуриятининг умумий сиёсатини жиддий ўзгаришга олиб келмаслиги, бироқ Уолтцнинг келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилган.
Оқ уй вакилларидан бири Уолтцга хатосини тан олиш учун босим ўтказилаётганини маълум қилди. Бу унинг истеъфога чиқиш эҳтимолини оширади, аммо якуний қарорни Трамп қабул қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг