Яширин консерва цехида 2,6 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва «Hududgaz Poytaxt» ГТФ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаро Р.Қ. Бектемир тумани, «Олтинтопган» МФЙ ҳудудидаги хонадонда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйгани фош қилинган.
Тезкор тадбир давом эттирилганда фуқаро туман газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 889,8 минг м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 миллиард сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг