“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Маҳалла ёшларининг маънавият боғи” барпо этилмоқда
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан, хар йили ташкил этилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида “Маҳалла ёшларининг маънавият боғи” барпо этилмоқда. Мазкур боғни барпо этишнинг мақсад ва вазифалари, боғ ҳудудида дарахтлар экиш, манзарали ўсимликларни парваришлаш ва яшил ҳудудни кенгайтириш орқали экологик муҳитни яхшилаш, ёшларнинг жамоавий фаоллигини ошириш, ижтимоий ва экологик масалаларга ечим топишга жалб қилиш, маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатлик ва ижтимоий масъулиятни ошириш ҳамда ёшларнинг маънавий дунёсини бойитишдан иборадир. Мазкур боғ Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Боғнинг асосий хусусиятлари:
- Замонавий инфраструктура: Боғ ҳудуди замонавий ландшафт дизайни асосида лойиҳалаштирилади. У ерда сайр йўлаклари, дам олиш масканлари ва экологик билимларни ўргатадиган махсус бурчаклар ташкил этилади.
- “Ёшлар кутубхонаси Боғда очиқ ҳавода фойдаланиш учун махсус бурчакда кутубхона жойлаштирилади, унда ёшлар билимларини бойитишлари мумкин.
- Ўйин ва спорт майдончалари: Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун ёшлар учун спорт майдончалари ташкил этилади.
Атроф-муҳитга дўстона ёндашув: Боғ ҳудуди экологик жиҳатдан тоза материаллар билан жиҳозланади ва унинг барча фаолияти барқарор ривожланиш тамойилларига мос келади.

Бу йил “Маҳалла ёшларининг маънавият боғи”ида дастлаб, ер майдонларида суғориш тизимлари йўлга қўйилиб, дарахт экишга тайёрланди. Боғ ҳудудида 8,5 гектар майдонга павлония, оқтерак, мажнунтол, гилос, тут, ток, қайрағоч каби 5 минг донадан зиёд дарахт кўчатлари экилмоқда.
Дарахт кўчатларини экиш тадбирида 2 минг нафардан зиёд ёшлар, жумладан, волонтёрлар ёш тадбиркорлар, ёш китобхонлар, давлат мукофоти савриндорлари, блогерлар, спортчилар, санъаткорлар, “Келажак лидерлари” волонтёрлар, талабалар ва ёш олимлар иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, респубилика бўйича, деҳқончилик билан шуғулланиш мақсадида 11 118 нафар ёшлар томонидан 4 507 гектар ер майдонлари “аукцион” орқали ютиб олинган бўлиб, ушбу ёшлар ташаббуси билан 111 180 туп кўчат экиш ишлари бошлаб юборилган. Ҳозирги кунга келиб, 700 минг тупдан ортиқ кўчатлар экиб бўлинди.
Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда экилган дарахт кўчатларини доимий парвариш қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланади.


















Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг