«Ислоҳотлар амалда»: «Ўзбек геология қидирув» АЖ томонидан қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

03:26 12 Июнь 2025 Жамият
241 0

Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти томонидан «Ислоҳотлар амалда» мавзусида жорий йилнинг 11-12-13 июнь кунлари пресс-тур ташкил этилмоқда. Мазкур пресс-турнинг биринчи кунида «Ўзбек геология қидирув» АЖ Самарқанд марказий геология қидирув экспедициясида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»

Тадбирда қатнашчилар геология қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси билан яқиндан таништирилди.

Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»

Хусусан, компания бугунги кунда замонавий ва юқори самарали ускуналар, илғор техника ва инновацион технологиялар орқали ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириб келаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ўтган даврда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилма майдонларида геологик-қидирув ишларини ташкил этиш, рангли ва қимматбаҳо металларнинг истиқболли майдонларини топиш учун илмий-тематик ишлар, башоратли ресурслар ҳамда мавжуд майдонларнинг майда, ўрта ва йирик масштабли геологик хариталарини яратиш орқали республика минерал-хом ашё базасини кенгайтиришга эътибор қатилаётгани қайд этилди.

Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»

Келтирилишича, 2025 йил давомида 100 дан ортиқ лойиҳа доирасида қидирув ишлари режалаштирилган. Дастур доирасида олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам каби рудали фойдали қазилмалар ҳамда норудали минераллар – қурилиш материаллари ва кимё саноатида қўлланиладиган ресурслар бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»
Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»

Компания замонавий бурғилаш ускуналари орқали 1200–1900 метр чуқурликкача бурғилаш ишларини бажармоқда. Аввал намуналар фақат 50–60 фоиз даражада олинаётган бўлса, ҳозирги технологиялар ёрдамида бу кўрсаткич деярли 100 фоизга етказилган. Бу эса таҳлиллар аниқлигини ошириб, йўқотишларни камайтиради.

Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»
Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»

Шу билан бирга, жамият замонавий лабораториялар билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирда кимёвий элементлар сони ҳам ошиб таҳлил жараёнлари 60-70 та элементдан ошган. Бу ноёб ер элементлари ва камёб металлар бўйича аниқ, сифатли маълумотларни олишга хизмат қилади.

Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»
Фото: Давронбек Эрназаров  / «Халқ сўзи»

Маълумот учун, 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5083-сон қарорига асосан, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузурида «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти ташкил этилди. Ушбу ташкилот 2021 йил август ойида геологик қидирув ишлари соҳасида хизмат кўрсатиш мақсадида фаолиятини бошлади.

Муҳсин Умурзоқов,

Давронбек Эрназаров,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?