Тожикистондан келтирилган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тожикистондан Ўзбекистонда сотиш учун келтирилган қарийб 50 килограмм «опий» гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро 49 килограмм 599 грамм «опий» моддасини ўзининг бошқарувида бўлган ДАФ русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланди.
Терговга қадар текширув давомида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилояти Бувайда туманида томорқасида 450 туп кўкнори эккан 67 ёшли аёл ушлангани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг