Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 27 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 330-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.
Ҳужжат билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилмоқда. Шундай қилиб, паспортни тайёрлаш муддати узайтирилмоқда. Хусусан, у объектнинг мураккаблигига қараб:
- кўп квартирали уйлардаги квартиралар учун — 5 иш кунигача;
- якка тартибдаги уй-жой учун — 8 иш кунигача бўлган муддатда тайёрланади.
Кўчмас мулк объектларининг яшаш учун мўлжалланмаган қисми ва умуман кўп квартирали уй бўйича:
— умумий майдонда:
- 100 квадрат метргача — 8 иш куни;
- 100 дан 1000 квадрат метргача — 10 иш кунигача;
- 1000 дан 5 000 кв. метргача — 15 иш кунигача;
- 5000 дан 15 000 кв. метргача — 20 иш кунигача;
- 15000 дан 50 000 кв. метргача — 26 иш кунигача;
- 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлганда — 35 иш кунигача муддатда тайёрланади.
Таъкидланишича, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йилнинг 28 май кунидан эътиборан кучга кирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг