Яқиндагина сайланган Алишер Усмонов FIE'даги президентлик фаолиятини тўхтатди
Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидан ихтиёрий равишда кетди. Бу ҳақда тадбиркорнинг расмий вакилига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Алишер Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ташкилот конгрессида FIE раҳбари лавозимига қайта сайланганди. Нашрга кўра, у сайланган кунининг эртасигаёқ ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатгани маълум қилган.
«Алишер Усмонов ўзининг сўзсиз ғалабасидан сўнг FIE манфаатларидан келиб чиқиб, унга нисбатан жорий этилган юридик жиҳатдан асоссиз санкцияларнинг FIE ва унинг фаолиятига тарқалишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўришини маълум қилди ва шу муносабат билан FIE ижроия қўмитасини ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатиб тургани ҳақида хабардор қилди. Ҳаммаси қонун ва адолат доирасида ҳал қилиниши керак», деган Усмоновнинг вакили.
Маьлумот учун, Усмонов 2008 йилда FIE'да президентлигига келганидан сўнг кетма-кет уч марта раҳбарликка қайта сайланган. Бироқ 2022 йилнинг март ойида Европа иттифоқи томонидан унга қарши жорий қилинган санкциялар туфайли ўз фаолиятини тўхтатганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг