Яқин Шарқдан Ўзбекистонга эвакуация қилинганлар сони 25 мингдан ошди
Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 10 март соат 07:00 ҳолатига кўра, жами 25 047 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.
Билдирилишича, шу кунга қадар Саудия Арабистонидан 21 017 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 3 555 нафар, Эрондан 47 нафар, Қатардан 394 нафар, Баҳрайндан 27 нафар, Ўмондан 7 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
ТИВ хабарига кўра, айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда.
«Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг