Япониялик Саки Низое дзюдочимиз Гулноза Матниязовани турнирдан чиқариб юборди

14:41 31 Июль 2024 Спорт
284 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.

Аёллар ўртасидаги дзюдо баҳсларида спортчимиз Гулноза Матниязова (70 кг) «Париж-2024»даги иштирокини иккинчи босқичда якунлайдиган бўлди.

Шу тариқа у ўзининг учинчи Олимпиадасида ҳам медалсиз қоладиган бўлди. Юртдошимиз илк босқичда КХДР вакили Сонг Мунни мағлуб этган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон байроқдори Абдулмалик Ҳалаков швециялик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмай, кейинги босқичга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?