Японияда ярим асрдаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда
Фото: Kyodo
Беш кундан бери Японияда сўнгги ярим асрдаги энг йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.
Ёнғин Ивате префектурасининг Офунато ҳудудида 2600 гектарга яқин майдонни қамраб олган. Бунинг оқибатида ҳукумат 4000 га яқин одамни эвакуация қилишга мажбур бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб бинолар вайрон бўлган.
Ёнғин февраль ойидан сўнги кунлари бошланган. Бунга ўша пайтда Офунато атиги 2,5 мм ёғингарчилик кузатилгани сабаб бўлган. Бу ўртача ойлик меъёр — 41 мм.дан анча паст. Айни пайтда 2000 га яқин ўт ўчирувчи ва ҳарбий хизматчилар, жумладан Токиодан қўшимча кучлар ҳам ёнғин билан курашмоқда. Осмонда вертолётлар ишламоқда. Бироқ об-ҳаво шароити ёнғинни ўчиришга тўсқинлик қилмоқда. Айни кунларда ҳудудда қор ёғиши кутилмоқда, у ёмғирга айланиши ҳам мумкин.
Ёнғин нафақат аҳоли турар жойлари, балки корхоналарга ҳам таъсир кўрсатди. Хусусан «Тайхейё цемент» заводи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди, маҳаллий «Саитосеика» қандолат фабрикаси эса таҳдид кучайса, ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг