Япония Қорақалпоғистонга замонавий тиббий ускуналар тақдим қилди
Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошидаги клиникада Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) президенти Ёшибуми Бито, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Д.Султанов, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Далиевлар иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, институт клиникасида яратилаётган имкониятлар мамлакатимизда тиббиёт соҳада олиб борилаётган ислоҳотларининг амалдаги кўриниши эканини мамнуният билан таъкидлади. Иштирокчилар замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан танишди. Мутахассислар тиббий ускуналарнинг касалликни аниқлаш ва даволашдаги самарадорлиги ҳақида маълумот берди.
— Мазкур клиника тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашда асосий таълим маскани бўлиб келмоқда, — дейди Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори О.Атаниязова. — Сўнгги 5 йилда институтга 10 миллион доллардан ортиқ инвестиция маблағлари ажратилди. Клиникамизга Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 7,3 млн. долларлик лойиҳа асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар топширилгани Оролбўйида аҳоли саломатлигини тиклаш, касалликларни эрта аниқлашда муҳим ўрин тутади.

Бундан ташқари, 31 номдаги тиббий асбоб-ускуналар, халқаро стандартларга мос тиббий лаборатория ва таълим жиҳозлари клиникага тақдим қилинмоқда. Талабалар амалий машғулотларни ўзлаштириши учун инновацион симуляция маркази ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур ускуналар билан жиҳозланган Мобил клиника ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг