Янгиланаётган Конституция матни Брайль алифбосида чоп этилди
Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати
Мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси Брайль алифбосида чоп этилди. Бу эзгу иш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва «Барқарор ривожланиш маркази» томонидан амалга оширилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар хабар бермоқда.
Янгиланаётган Конституция матнидаги нормаларнинг ярмидан кўпи инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтиришга қаратилган. Жумладан, лойиҳанинг 57-моддасига мувофиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Конституция лойиҳасининг 115-моддасида Вазирлар Маҳкамаси аҳолини, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаши зарурлиги белгиланган.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Миллий марказ ташаббуси билан 2020 йилда илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун Брайль алифбосида нашр этилган эди.
Ўз навбатида, Конституциявий қонун лойиҳасининг Брайль алифбосидаги нашри ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг