Янгиариқ туманида кулолчилик маркази иш бошлади
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги Каттабоғ қишлоғи уста кулоллари билан машҳур. Маҳаллий усталар ясаган кулолчилик маҳсулотлари халқаро кўргазмаларда муносиб эътироф этиб келинмоқда. Халқ ҳунармандчилигининг асрлар оша сайқал топиб келаётган ушбу турини янада ривожлантириш мақсадида қишлоқда кулолчилик маркази барпо этилди.
Қадимий Хоразм меъморчилиги услубида бунёд этилган марказ қурилиши учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Марказда кулолчилик устахоналаридан ташқари сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун 7 ўринли меҳмонхона, ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш учун махсус кўргазмали савдо бўлими ташкил қилинган. Муҳими, бу ерда уста-шогирд анъаналари асосида 100 та янги иш ўрни яратилади.
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида марказнинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида «Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га киритилган хоразмлик ҳунармандларга гувоҳномалар топширилди.
Одилбек Одамбоев,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг