Янги ташкил этилган «ToshTech» техника университетига ректор тайинланди
Фото: Олий таълим вазирлиги
Президентнинг жорий йил 11 сентябрдаги 274-сон қарори билан Тошкент шаҳрида «ToshTech» техника университетини ташкил этилиши тўғрисида хабар берилган эди. Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Худойқулов Адхам Юсупович мазкур университет ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Адхам Худойқулов бунга қадар Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал эса «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси раҳбари сифатида фаолият юритган.
«ToshTech» техника университети
Президент қарорида келтирилишича, «ToshTech» техника университети академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади. Унда 2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.
2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади. 2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади. 2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг