Янги Ўзбекистоннинг "Инсон ҳуқуқлари уйи" инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим, маърифат ва маданият рамзи
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»
3 декабрь куни Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Ахборот-ресурс маркази негизида "Инсон ҳуқуқлари уйи" ўз фаолиятини расман бошлади. Шу муносабат билан Миллий марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Тадбирга фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий нормаларни тарғиб килиш билан боғлиқ бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари. Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари мутахассислари, етакчи экспертлар, илм-фан ва жамоат арбоблари қатнашди. Бундан ташқари, "Инсон ҳуқуклари уйи"нинг очилиши тадбирини мамлакатимизнинг барча ҳудудлари марказларидаги кутубхоначилар онлайн кузатиб борди.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан бунёд этилган "Инсон ҳуқуқлари уйи"нинг очилиши мамлакатимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими тараққиёти йўлида ғоят муҳим қадам эканлигини эътироф этдилар. Ушбу тантанали тадбир 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари халқаро куни тимсолидаги иккита муҳим санага бағишлангани бежиз эмаслиги таъкидланди.
Ўзбекистон Президентининг "Янги таҳрирдаги Конституция бизга инсон ҳуқуқлари, демократия, эркинлик, барқарорлик, тенглик ва тараққиёт тамойилларига асосланган ҳуқуқий ва адолатли давлат қуриш йўлларини кенг очиб берди", деб таъкидлагани замирида ғоят улуғвор ҳақиқатлар мужассам. Агар дунё мамлакатлари Конституцияларида инсоннинг 110 дан ортиқ ҳуқуқи қайд этилган бўлса, бу ҳуқуқларнинг 90 таси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мавжуд ва шу ҳуқуқлардан 40 таси янги конституциявий ҳуқуқлардир.
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг