“Янги Ўзбекистонда олий таълим: кеча, бугун ва эртага”
Мамлакатимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, жонажон Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши ёшларимизнинг бугунги таълим-тарбияси, қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқ. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган асл мақсад ҳам шу аслида.
Яқинда нашрдан чиқиб, кенг китобхонлар оммаси қўлига етиб борган Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг ушбу китобида ҳам юртимиздаги олий таълим тизими, кейинги йилларда бу соҳа ривожи учун ҳаётга татбиқ этилган эзгу ташаббуслар, унинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўз боради.
Муаллифнинг турли фикр-мулоҳазалар, таҳлилий-танқидий қарашлар асосида ёзган мақолаларидан таркиб топган ушбу тўплам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган.
Китобда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар, олий таълим тизимидаги сифат ўзгаришлари илмий асосланган.
Ишонамизки, юртимиздаги олий таълим, илм-фан, таълим-тарбия тизими ривожининг бугунги суратларига чизгилар берилган ушбу янги асар нафақат шу соҳа вакиллари, балки кенг жамоатчилик, ўқувчи-ёшлар учун қизиқарли бўлади.
Ушбу китоб “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари билан ҳамкорликда тайёрланди ва нашр этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг