"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг минтақавий босқичи давом этмоқда
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида жойлашган спорт мактабида Президентимиз ташаббуси билан бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг таэквондо (WТ) бўйича минтақавий баҳслари бўлиб ўтди.
Тантанали очилиш маросимида Мирзаобод тумани ҳокими Абдураҳим Умаров, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Буранов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Сирдарё вилояти бўлими ижрочи директори Баҳодурхўжа Эшонов, Ўзбекистон таэквондо (WТ) ассоциацияси ҳудудий бўлимлари учун масъул Ҳусниддин Хўжамқулов, мутасадди ташкилот раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёш спортчи ва мураббийлар иштирок этди.
Бугунги минтақавий босқичда вилоятнинг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидан 200 нафарга яқин ёшлар 10 та вазн тоифасида "Спорт мактаблари" ҳамда "Спорт клублари"дан келган спортчилар ғолиблик учун беллашди.
Мусобақанинг якунида ғолиб ва совриндор спортчилар тантанали тарзда тақдирланди ҳамда "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг