“Янги Ўзбекистон маҳаллаларига янги китоблар туҳфа қиламиз”
Бухорода “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан “Янги Ўзбекистон маҳаллаларига янги китоблар туҳфа қиламиз” шиори остида “Китоблар карвони” тадбири ўтказилди.
Дастлаб Бухоро давлат тиббиёт институти муҳташам залида мазкур институт жамоасининг изланишлари маҳсули саналган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Маросимга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этишди.
— Ушбу “Китоблар карвони”ни биринчи бўлиб Бухорода ўтказишимизнинг боиси бор, — деди тадбирда сўз олган “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти илмий котиби, психология фанлари доктори, доцент Ҳасанбой Абдусаматов. — Бухоро азал-азалдан илму маърифат бешиги бўлиб келган. Бу ерда таваллуд топган буюк мутафаккирлар, олиму фузалолар дунё тамаддунига бениҳоя катта ҳисса қўшишган. Бевосита институтимиз фаолияти ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз жамиятимиз ҳаётида долзарб бўлиб турган масалалар юзасидан изчил илмий-тадқиқотлар олиб бормоқда. Шу изланишлар натижасида китоблар, қўлланмалар юзага келяпти.
“Гендер тадқиқотлари, гендер таҳлили, мониторинг ва баҳолаш”, “Оилалар барқарорлигига меҳнат миграциясининг таъсири”, “Меҳнат миграциясига жўнаб кетган ота-оналарга эслатма” каби китоблар шулар жумласидан. Уларни мутолаа қилган киши ўзини ўйлантириб келган масалаларга, саволларга жавоб топади. Бу адабиётлар аёл ва эркакнинг жамият ва оиладаги бурчи, мажбуриятларини англатишга, мигрант сифатида хорижга йўл олаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқий билимини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.
Айтиш жоизки, институт олимлари ва манфаатдор ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда 55600 нусхада 8 турдаги илмий-оммабоп рисола, услубий қўлланма, монография ва бошқа адабиётлар нашр этилди. Шу китобларнинг 6 мингтага яқини Бухоро вилояти маҳаллаларига бепул тарқатилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг